Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
"Қўшма Штатларда деярли икки кунлик қидирувдан сўнг конгрессменларга ҳужум қилишда гумонланаётван 57 ёшли Вэнс Лютер Болтер қўлга олинди. У икки кишини ўлдириш ва яна икки нафар одамга суиқасд қилишда айбланмоқда", дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, Болтер 14 июн куни Миннесота штати вакилар палатаси аъзоси Мелисса Ҳортман ва унинг турмуш ўртоғи Маркни ўлдирган, шунингдек, штат сенатори Жон Ҳоффман ва унинг хотинига ҳужум қилиб, уларни яралаганд. Қайд этиш жоизки, Ҳортман ва Ҳоффман Демократик партия аъзолари ҳисобланади. Унинг бу ҳаракати сабаблари ҳозирча номаълум.
CNN телеканалининг хабар беришича, Болтер ташлаб кетган машинада 70 нафар исмдан иборат рўйхат топилган. Унда аборт билан шуғулланувчи шифокорлар, Миннесота ва бошқа штатлардан бўлган демократ қонун чиқарувчиларнинг исмлари мавжуд бўлган.