Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда ипотека ставкалари сўнгги уч ойда энг юқори кўрсаткичга етди

АҚШда ипотека ставкалари сўнгги уч ойда энг юқори кўрсаткичга етди

АҚШда узоқ муддатли ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 6 базавий пунктга ошиб, йилига 6,92 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда АҚШнинг Ипотека банкирлари уюшмаси (МВА) ҳафталик ҳисоботида маълум қилди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги.

Бу кўрсаткич 2024 йил февраль ойи ўрталаридан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Бир ҳафта ичида ипотека учун аризалар сони 5,1 фоизга камайди.

Уй-жой сотиб олиш ва мавжуд кредитларни қайта молиялаштириш учун аризалар 5 фоизга камайди.

30 йиллик қатъий белгиланган ставкали ипотека бўйича ўртача фоиз ставкаси 6,86% дан 6,92% гача кўтарилди.

15 йиллик ипотека бўйича эса ставка 6,12% дан 6,21% гача кўтарилди.

Киритилди: 17:49 23.05.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!