АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) болалар ўртасида маймунчечак инфекциясининг икки ҳолати ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Associated Press ёзмоқда.
Расмийларнинг қайд этишича, икки касал бола даволанмоқда. Тахминларга кўра, улар билан бирга яшайдиган қариндошлари инфекцияни юқтирган.
ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейсус шу ҳафтада дунёда маймунчечак билан касалланганлар сони деярли 14 мингга етганини, улар 70 дан ортиқ мамлакатларда қайд этилганини айтди.