АҚШнинг шарқий қирғоқларида содир бўлган "Ҳелен" тўфони қурбонлари сони 190 нафарга етди.
Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Яна бир неча юз киши бедарак йўқолган.
Довул 3 миллиондан ортиқ уйни электр энергиясидан маҳрум қилди. 1,3 миллионга яқин истеъмолчи ҳамон электр таъминотисиз қолмоқда. Moody’s Analytics бўрондан кўрилган зарарни тахминан 34 миллион долларга баҳоламоқда.