Ҳодиса Айова штатининг Каунсил-Блаффс шаҳридаги Google компаниясининг дата-марказида электр узатиш тармоғи билан боғлиқ муаммо сабабли юз бергани айтилмоқда.
KITV телеканалининг тезкор ёрдам хизмати берган маълумотларга таяниб ёзишича, уч киши қаттиқ жароҳатланган.
Хабарда таъкидланишича, уч киши оғир куйиш натижасида Небраска штатидаги тиббиёт марказига жойлаштирилган. Воқеанинг сабаблари ҳақида тўлиқ маълум қилинмаган.
Аввалроқ оммавий интернет-ресурслар фаолиятини кузатиб борадиган Downdetector ("Даундетектор") сервиси ҳам Google сервисларида кенг кўламли узилишлар бўлаётгани ҳақида маълум қилганди. Ўшанда шикоятларнинг асосий қисми қидирув тизимларида кузатилаётгани таъкидланганди.