Америка Қўшма Штатларидаги ғайритабиий иссиқлик туфайли юздан ортиқ одам ўлди ёки оғир аҳволда. Расмийлар глобал исишнинг ҳалокатли оқибатларини қандай юмшатиш кераклигини аниқламоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ёзади.
Жазирама оқибатида Орегон штатида камида 83 киши, Вашингтон штатида эса 112 киши ўлган. AҚШнинг қолган штатларида ўлим ҳақида хабар берилмаган, аммо Канадада 600 га яқин одам ўлгани маълум.
Июль ойи охирида AҚШ Конгресси ҳаддан ташқари иссиққа қарши чоралар кўрди. Бошқа нарсалар қатори, улар аномалия оқибатларини юмшатиш учун мўлжалланган маҳаллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун 100 миллион доллар ажратишни назарда тутади.
2021 йил 28 июнь куни Орегон штатининг Портленд шаҳрида ҳарорат рекорд даражага (46,6 даража) кўтарилди. Ғайритабиий иссиқлик йўлларни эритиб юборди ва электр таъминотида узилишлар юзага келди. Штат бўйлаб ҳарорат Фарангейтнинг 118 даражасига (47,7 даража) тушганда камида 83 киши ҳалок бўлди. Яна 33 киши шифокорлар назорати остида.
БМТ экспертларининг иқлим ўзгариши ҳақидаги сўнгги ҳисоботида сўнгги ўн йил 125 минг йил ичида энг иссиқ давр бўлгани қайд этилган. 27 июль куни Орегон штати маъмурияти ғайритабиий об-ҳавонинг таъсири тўғрисида ҳисобот эълон қилди ва хавф остида бўлган одамларнинг ҳолатини кузатишни тавсия қилди.
Ҳарорат, айниқса, шаҳарларда кескин кўтарилади.