Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда даҳшатли довул: 2,7 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолди

A A A
АҚШда даҳшатли довул: 2,7 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолди

«Исаиас» тропик довули АҚШнинг шарқий соҳилларида 2,7 миллиондан ортиқ одамни электрсиз қолдирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Довул саккиз штатни қамраб олди. Энг кўп зарар кўрган Нью-Жерси штатида 1,3 миллиондан аҳоли электрсиз қолган. Шимолий Каролинада 303 мингдан ортиқ киши, Виржиния штатида 347 мингдан ортиқ, Мэрилендда 43,8 мингдан ортиқ киши электрсиз қолган.

Бундан ташқари, 4 киши ҳалоқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Исаиас» довули 3 июль куни кечқурун Шимолий Каролинанинг қирғоқларидан бошланганди. Ҳозирги пайтда у анча заифлашган.

Киритилди: 13:30 05.08.2020. Ўқилди: 2701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда