Америка Қўшма Штатларининг жанубидан шимоли-шарқига кўчган улкан бўрон фронти қурбонлари сони ўн нафарга етди.
Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
“Мамлакат бўйлаб кескин об-ҳаво туфайли бир қанча штатларда камида 10 киши ҳалок бўлди”, — дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, Кентуккида тўрт киши, Алабамада уч нафар ва Арканзас, Миссисипи ва Калифорнияда бир киши ҳалок бўлган.