Қўшма штатларда янги типдаги коронавирусни юқтириб олганлар сони ўтган бир суткада 55 минг кишида аниқланди.
Аниқроқ айтганда, ўтган 24 соат ичида АҚШда 55 054 та янги COVID-19 қайд этилди, беморлар орасида эса 952 та ўлим ҳолати аниқланди
Бир кун аввал 44 110 киши касалланиб, 914 киши вафот этганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, пандемия давомида АҚШда жами 7 миллион киши коронавирусни юқтириб олган бўлиб, 203 минг киши ҳаётдан кўз юмди.
Дунё бўйича эса 32,5 миллион киши коронавирусга чалинган, 989 минг киши COVID-19 туфайли вафот этган, 22,5 миллион киши тузалган.