Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда бир қатор аэропортларда рейслар тўхтатилди

АҚШда бир қатор аэропортларда рейслар тўхтатилди

АҚШнинг Нью-Йорк, Бостон, Филадельфия ва Нью-Жерси ҳудудларидаги айрим аэропортларда рейслар вақтинча тўхтатилди. Бунга қурилиш ишлари вақтида ҳаво ҳаракатини бошқариш тизими учун зарур бўлган оптик толали кабелнинг шикастланиши сабаб бўлган.

Федерал авиация бошқармаси (FAA) маълум қилишича, кабел Нью-Жерсида қурилиш бригадаси томонидан тасодифан зарарланган. Уни таъмирлаш тахминан 13 соат давом этиши кутилмоқда.

Муаммони бартараф этиш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун айрим ҳаво ҳаракати тизимлари вақтинча ўчирилган. Ҳозиргача қарийб 90 та рейс бошқа ҳудудларга йўналтирилган. Бекор қилинган рейсларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.

Рейслардаги кечикишлар душанба куни эрталаб бошланган. Бостон Логан халқаро аэропорти йўловчиларни АҚШнинг бошқа аэропортларида ҳам вақтинча узилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Киритилди: 07:56 22.09.2026. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар