Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда аёллар футболи тарихидаги рекорд шартнома имзоланди

АҚШда аёллар футболи тарихидаги рекорд шартнома имзоланди

"Сан-Диего Вэйв" жамоаси Катарина Макарио билан шартнома имзолади ва бу аёллар футболи тарихидаги энг йирик шартномага айланди.

Транфернинг умумий қиймати 8 миллион долларни ташкил қилади. Макарионинг янги клуби билан меҳнат шартномаси 2030 йил охиригача тузилган.

Катарина Макарио Бразилияда туғилган бўлиб, бразилия ва америка клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Макарио "Лион" ва "Челси" клубларида ўйнаган. Шунингдек, футболчи АҚШ миллий жамоаси сафида тўп тепади.

"Сан-Диего Вэйв" Миллий аёллар футбол лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: Бугун 17:36. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!