Aмериканинг Флорида штати Серфсайд шаҳрида кўп қаватли бинонинг қисман қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Вайроналар остида одамлар қолиб кетди, дея хабар бермоқда zamon.
«Aйни пайтда биз вайроналар остида қолиб кетган одамларнинг аниқ сонини билмаймиз. Манбаларимизга кўра, улардан бири вафот этгани тасдиқланди», — дейилади телеканалда.
12 қаватли бинонинг қулаши ҳақида шу вақтгача мутасаддилар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Ҳодиса содир бўлган жойда полиция ходимлари ва фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари ишламоқда. Ҳудудда транспорт ҳаракати қисман чекланган, фавқулодда вазият сабаблари ўрганилмоқда.