Қўшма Штатлар бошқа мамлакатларга нефть ва газ етказиб беришни чеклаш режасида эмас.
Бу ҳақда АҚШ энергетика вазири Крис Райт ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"АҚШ маъмурияти нефть ва газ экспортига чекловлар қўйиш режасида эмас", деб ёзган у ва АҚШ дунёдаги энг йирик нефть ва табиий газ ишлаб чиқарувчиси эканлигини таъкидлаган.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси натижасида юзага келган энергетика инқирози ёқилғи экспортига чекловлар қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни кучайтирди.
АҚШда мотор ёқилғисининг нархи кескин ошди ва икки ярим йил ичидаги энг юқори даражага етди. ААА Автомобиль Ассоциацияси маълумотларига кўра, 18 март куни мамлакатда ўртача нарх бир галлон учун 3,84 доллардан ошди. 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан олдин истеъмолчилар тахминан 2,98 доллар тўлашарди. Ҳозирги нархлар 2023 йил сентябридан бери энг юқори кўрсаткичдир.