Эрон билан кескинликнинг кучайиши фонида АҚШ Яқин Шарқда ҳарбий мавжудлигини оширишда давом этмоқда, деб ёзмоқда The War Zone
Маълум қилинишича, Вашингтон Яқин Шарққа қўшимча равишда ракета эсминеци ва RC-135В Rivet Joint радиоэлектрон разведка самолётини юбориб, ракетага қарши мудофаа ва разведка маълумотларини йиғиш имкониятларини кучайтирди.
"CENTCOM масъулиятидаги ҳудудда ҳозирда тахминан 10 та АҚШ ҳарбий кемаси мавжуд. Бу кучлар бирикмаси Қўшма Штатларнинг жанговар тайёргарлиги юқори даражада эканлигини ва ҳарбий операцияга ўтказишга тайёрлигини билдиради", дейилади мақолада.
Аввалроқ, Трамп Теҳрон ва Вашингтон билан ядровий келишувга эришмаса, АҚШнинг “улкан армада”си Эронга нисбатан куч ишлатишини маълум қилган эди.