AQSh Мудофаа вазирлиги мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари учун янги авлод қирувчи самолётини ишлаб чиқишга рухсат берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Мазкур лойиҳа доирасида Boeing ва Northrop Grumman компаниялари танловда иштирок этмоқда. Пентагон раҳбари Пит Хегсет лойиҳани амалга оширувчи пудратчини танлашни тасдиқлади. Янги палубали қирувчи F/A-XX самолётлари 1990-йиллардан бери хизмат қилаётган F/A-18E/F Super Hornet самолётларини алмаштиради.
узоқ масофага учиш қобилияти,
радарлар учун кам сезиларлилик (stealth технологияси),
дронлар билан ҳамкорликда ишлаш имконияти.
Лойиҳа аввалроқ Пентагон ва Конгресс ўртасидаги молиявий келишмовчиликлар туфайли кечиктирилган. Пентагон дастлаб лойиҳа учун атиги 74 миллион доллар талаб қилган. Бироқ якунда Конгресс 750 миллиард долларлик бюджет пакетини, шунингдек, 2026-йил учун қўшимча 1,4 миллиард доллар ажратишни маъқуллади.
Биринчи серияли F/A-XX самолётлари 2030-йилларда етказиб берилиши кутилмоқда.
Самолётлар сони, лойиҳа қиймати ва аниқ амалга ошириш муддатлари ҳозирча махфий сақланмоқда.
Ҳозирги F/A-18 Super Hornet самолётлари эса 2040-йилларгача фойдаланилади.