Таиланд Трампнинг Камбоджа билан тинчлик битимида воситачилик қилиш таклифини рад этган, дея маълум қилди Bloomberg.
Таиланд бош вазири мамлакат учун миллий манфаатлар ва фуқаролар хавфсизлиги устувор аҳамиятга эга бўлиб қолаётгани сабабли Камбоджа билан зиддиятда АҚШ президенти Доналд Трампнинг аралашуви зарур эмаслигини таъкидлаган, дея ёзмоқда агентлик.
Аввалроқ Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қисқа муддатли чегара можаросини бартараф этишга ёрдам берганди. У, агар тинчлик келишувига эришилмаса, АҚШ иккала давлат билан ҳам савдо алоқаларини тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган эди.