Доналд Трамп маъмурияти хорижий фильмларга 100% божхона тўлови жорий этилишини эълон қилди. АҚШ президенти якшанба куни тегишли баёнот билан чиқиб , хорижий кинони “миллий хавфсизликка таҳдид” деб атади, деб ёзади “ТАСС” .
"Америка кино саноати тезда нобуд бўлмоқда. Бошқа давлатлар рағбатлар таклиф қилиб, бизнинг режиссёрларимиз ва студияларимизни ўзларига тортмоқда. Голливуд ва АҚШнинг бошқа саноати банкрот бўлмоқда. Бу хавфсизликка хавф туғдирувчи ва пропагандани тарқатувчи режалаштирилган ҳужумдир", - деди Трамп .
Президент Савдо департаменти ва АҚШ Савдо вакилига барча хорижий фильмларга бож жорий этиш жараёнини зудлик билан бошлашни топширди.
"Биз бошқа одамларнинг ҳикоялари бизнинг қадриятларимизга путур етказишига йўл қўймаймиз", дея қўшимча қилди у.