Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Хитойни махфий ядро синовларида айблади

АҚШ Хитойни махфий ядро синовларида айблади

АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Кристофер Йонинг маълум қилишича, 2020 йил 22 июн куни Хитойнинг ғарбидаги Лобнор полигони майдонида ер ости ядро синови ўтказилган.

Расмийлар портлаш Лобнордан 720 км масофада жойлашган Қозоғистондаги сейсмологик станцияда қайд этилганини таъкидламоқда.

Кристофер Йо Reuters'га, ҳодиса ядро синови туфайли юзага келган портлаш бўлиши мумкинлигини айтган. АҚШдаги Хитой элчихонаси эса айбловларни рад этмоқда.

Шунингдек, Ядро синовларини тақиқлаш шартномаси ташкилоти портлашнинг ядро синовлари билан боғлиқлигини тасдиқлаш учун етарли маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Расмий маълумотларга кўра, Хитой охирги ер ости ядро синовини 1996 йилда ўтказган. Шу билан бирга, АҚШ ва Хитой Ядро синовларини тақиқлаш шартномасини имзолаган, аммо ратификация қилмаган.

Киритилди: Бугун 17:32. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!