Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари коронавирус инфекцияси манбасини аниқлаш учун Хитойнинг Ухань шаҳрига ташриф буюрган эди. Ўшанда вируснинг лабораторияда яратилгани эҳтимолдан йироқ экани тасдиқланган.
– AҚШ президенти Жо Байден разведка хизматларидан ушбу масала бўйича кўпроқ маълумот тўплашни талаб қилмоқда. Хитой эса барча айблов ва шубҳаларни рад этади, – дейилади хабарда.
Aввалроқ, AҚШ республикачи сенаторлари COVID-19 бўйича ўз тадқиқотларини ўтказган эди. Шундан сўнг Спутник радиоси SARS-CoV-2 коронавируси Ухандаги лабораторияда пайдо бўлган деган хабарлар тарқатган.