Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг Ининг айтишича, АҚШда мамлакатга қарши янги "сиёсий вирус" тарқатмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
"Эпидемия ҳали тугамаган бўлса-да, АҚШ "сиёсий вирус" ҳам тарқатаётгани афсусланарли", — деди вазир.
Унинг таъкидлашича, Пекин коронавирус билан боғлиқ вазиятда ёлғон ва фитна уюштирганликда айбланишда давом этмоқда.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой коронавируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалишига йўл қўйганини айтганди.