Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Хитойга босим ўтказа олмаяпти

АҚШ Хитойга босим ўтказа олмаяпти

Польша Халқаро муносабатлар институти (PISM) АҚШ ва Хитой ўртасидаги музокаралар натижаларини таҳлил қилиб, Вашингтоннинг Пекинга босим ўтказиш имкониятлари чекланган, деган хулосага келди.

Экспертларга кўра, Дональд Трамп ва Си Цзиньпин учрашувида савдо соҳасида маълум натижаларга эришилган ва икки давлат мулоқотни кенгайтиришга келишган. Бироқ илғор технологиялар, стратегик ресурслар ва Тайвань масаласидаган мажбуриятлари доирасида АҚШ маҳсулотларини харид қилиш бўйича келишувларни тўлиқги асосий келишмовчиликлар сақланиб қолган.

PISM, шунингдек, Хитой аввал олган мажбуриятлари доирасида АҚШ маҳсулотларини харид қилиш бўйича келишувларни тўлиқ бажармаётганига эътибор қаратган.

Тайвань масаласида эса АҚШ сиёсати ноаниқлигича қолмоқда. Трампнинг оролга янги қурол-яроғ етказиб беришни кечиктириши Вашингтон бу масаладан Пекин билан музокараларда восита сифатида фойдаланаётганини кўрсатиши мумкин.

PISM таҳлилчиларининг таъкидлашича, АҚШ ва Хитой муносабатларидаги «стратегик барқарорлик» ҳақидаги баёнотлар икки давлат ўртасидаги рақобат моҳиятини ўзгартирмайди. Европа эса муҳим ресурслар таъминотини диверсификация қилиши ва ўз бозорини ҳимоя қилиш чораларини кучайтириши керак.

Киритилди: Бугун 12:42. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!