АҚШ Хитойдаги мусулмонларнинг ҳуқуқлари бўйича ташвиш билдириш билан бирга, Яқин Шарқда урушлар келтириб чиқармоқда ва бу орқали кўплаб мусулмонларнинг ўлишига сабаб бўляпти. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Нью-Йоркда бир қатор давлатлар Ташқи ишлар вазирлари билан учрашув чоғида маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Женевада Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ ва бир нечта бошқа давлатлар Шинжон масаласи мунозарасида Хитойдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини танқид қилган.