АҚШ Давлат департаменти вакилининг фикрича, Хитой ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик давом этиши АҚШ ва бошқа мамлакатлар хавфсизлиги ва фаровонлигига салбий таъсир кўрсатади.
Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, Россия ва Хитой “тегишли давлатлар”ни бир томонлама санкциялар ва кучли босимдан, шунингдек, Шимолий-Шарқий Осиёни ҳарбийлаштириш ва у ерда можаро қўзғатиш курсидан воз кечишга, Корея яриморолидаги кескинликни камайтириш чораларини кўришга чақиради.
АҚШ расмийси, шунингдек, “Хитойнинг Украина можароси вақтида Россия мудофаа саноатини қўллаб-қувватлагани”ни ҳам қайд этди.