Қўшма Штатлар Хитой билан янада амбицияли савдо битими тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент Хитой бош вазири ўринбосари Хе Лифенг билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
Бессентнинг сўзларига кўра, Хитой томони янада амбицияли савдо битимини таклиф қилган. Унинг таъкидлашича, Вашингтон Пусанда эришилган келишувни узайтиришга ёки янада амбицияли келишувга тайёр.
"Биз иккаласига ҳам розимиз. Биз Америка халқига энг яхши фойда келтирадиган нарсани қиламиз", деди Бессент.
Кейинчалик Бессент Х ижтимоий медиа платформасида Хе Лифенг билан "АҚШ-Хитой иқтисодий муносабатлари бўйича мазмунли музокаралар" ўтказганини ёзди.