Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ВТБни Эрон санкцияларини четлаб ўтиш билан боғлади

АҚШ ВТБни Эрон санкцияларини четлаб ўтиш билан боғлади

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Россиянинг ВТБ банкини Эрон билан боғлиқ ташкилотлар рўйхатига киритди. Бу қарор Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан санкциялар сиёсати доирасида қабул қилинган.

OFAC санкциялар рўйхатига киритилган янгиланишда ВТБнинг Эрон билан алоқаси қайд этилган. Бироқ идора қарорнинг батафсил асосларини очиқламади.

ВТБ АҚШ санкциялари остида 2014 йилдан бери қолмоқда. Дастлаб банкка нисбатан соҳавий чекловлар жорий этилган бўлса, 2022 йил февраль ойида у SDN рўйхатига киритилган.

Ушбу мақом АҚШ юрисдикциясидаги банк активларини блоклаш ва АҚШ фуқаролари ҳамда компанияларининг ВТБ билан операциялар амалга оширишини тақиқлашни назарда тутади.

Киритилди: Бугун 10:23. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!