Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ вице-президенти Гренландиядаги Питуффик ҳарбий базасида чиқиш қилди — BBC

АҚШ вице-президенти Гренландиядаги Питуффик ҳарбий базасида чиқиш қилди — BBC

Жей Ди Вэнсни нутқининг асосий мавзуси Гренландиянинг Қўшма Штатлар таркибига қўшилиши бўлди.

"Биз ҳарбий куч ишлатиш зарур бўлади деб ўйламаймиз. АҚШ Гренландия халқини оқилона қарор қабул қилади деб ҳисоблайди. Гренландия аҳолиси ўз тақдирини ўзи белгилаш орқали Даниядан мустақил бўлишга қарор қилади, шундан сўнг биз Гренландия халқи билан музокаралар олиб боришимизга ишонамиз", — дея фикр билдирди Вэнс.

Вице-президент, шунингдек, агар Қўшма Штатлар ушбу ҳудудга эътибор қаратмаса, Россия ва Хитой бундан фойдаланишини билдирди.

"Биз Россия, Хитой ва бошқа давлатларнинг Арктикадаги денгиз йўллари ҳамда фойдали қазилмаларга қизиқиш билдираётганини биламиз. АҚШ Арктикада етакчилик қилиши шарт", — дея таъкидлади Вэнс.

Киритилди: 12:51 29.03.2025. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!