Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Венесуэлада қуруқликдаги операцияси эҳтимолини истисно этмаяпти

АҚШ Венесуэлада қуруқликдаги операцияси эҳтимолини истисно этмаяпти

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Америка кучларининг Венесуэлада қуруқликдаги операцияси эҳтимолини инкор этмади.

Рубио бу ҳақда CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бундай операцияни ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Рубио АҚШ президенти Дональд Трамп "бу масалаларнинг барчаси бўйича мумкин бўлган ҳаракатлар репертуарини доим ўзида сақлаб қолишини" айтди. "У, албатта, конституциявий ҳуқуқ ва мамлакатимизга бевосита таҳдидларга қарши чоралар кўриш қобилиятига эга", - дея таъкидлади АҚШ Давлат котиби. У, шунингдек, Кариб денгизидаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари "нафақат гиёҳванд моддалар савдоси учун фойдаланилган қайиқларни тўхтатишга қодир", балки Венесуэла портларига "кирувчи ёки чиқиб кетаётган ҳар қандай кемаларни ушлаб туришга" қодир эканлиги ҳақидаги ўз позициясини билдирди. "Бу давом этади", деб таъкидлади Рубио.

"Трамп Қўшма Штатлар учун мавжуд вариантлардан оммавий равишда воз кечмайди, гарчи ҳозирда бундай бўлмаса-да. Ҳозир сиз нефть карантини (нефть экспорти эмбаргоси) таъсирини кўряпсиз, бу бизга воқеаларнинг кейинги ривожланишига катта таъсир кўрсатиш имконини беради", - деди АҚШ Давлат котиби.

Киритилди: 07:30 05.01.2026. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!