АҚШ бож тўловлари масаласида Вашингтон билан келишувга эришмоқчи бўлган давлатларга бир қатор шартларни қўяди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси хабар берди.
"Талаблар орасида Қўшма Штатлар газини кўпроқ харид қилиш, АҚШ маҳсулотларига божларнинг камайтирилиши, шунингдек, Америка технологик гигантлари учун солиқ ставкаларининг пасайтирилиши кабилар бор", дея хабар бермоқда газета.