Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Венесуэла дипломатик алоқаларни тиклашни муҳокама қилмоқда

АҚШ ва Венесуэла дипломатик алоқаларни тиклашни муҳокама қилмоқда

Бу ҳақда Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес маълум қилди.

Унинг айтишича, Венесуэла ва АҚШ ҳукуматлари “иккала мамлакатдаги дипломатик миссиялар фаолиятини қайта йўлга қўйиш мақсадида, синов тариқасидаги дипломатик жараёнларни бошлаш”га қарор қилган.

АҚШ Давлат департаментининг тасдиқлашича, америкалик дипломатлар 9 январ куни элчихона фаолиятини тиклаш “эҳтимолига баҳо бериш учун” Венесуэла пойтахти Каракасга борган.

The New York Times'нинг ёзишича, иккала томон ҳам дастлабки қадамлар “тажриба-синов тариқасида” эканини айтмоқда. Айни пайтда муносабатлар кун сайин ўзгаришга учраяпти.

Родригеснинг сўзларига кўра, дипломатик алоқаларни тиклаш имкониятини ўрганишдан мақсад – “агрессия ва республика президенти ҳамда биринчи хонимининг ўғирлаб кетилиши билан боғлиқ оқибатларни кўриб чиқиш, шу билан бирга, ўзаро манфаатли кун тартибини илгари суриш”дан иборат.

Киритилди: 21:57 10.01.2026. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!