Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ва Сурия тўғридан-тўғри мулоқотни бошлади

 АҚШ ва Сурия тўғридан-тўғри мулоқотни бошлади

Сурия ташқи ишлар вазири Эссад ал-Шайбоний Ню-Ёркда АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бу Дамашқ ва Вашингтонда янги раҳбарият вакилларининг Америка ҳудудидаги бундай учрашуви илк бор.

❕ Сурия томони 2024-йил декабрида ағдарилган Башар ал-Ассад тузуми йилларида жорий этилган Ғарб санкцияларини босқичма-босқич бекор қилишнинг аниқ жадвалини изламоқда.

Reuters манбаларига кўра, муҳокама БМТ сессияси доирасида бўлиб ўтган ва Сурияга аввалроқ берилган саккизта шарт рўйхати билан боғлиқ. Улар орасида кимёвий арсеналларни йўқ қилиш, хорижликларни ҳукумат таркибига киритишдан бош тортиш, бедарак йўқолган журналист Остин Тисни топишга ёрдам бериш киради. Бунга жавобан Сурия Ташқи ишлар вазирлигида махсус алоқа бюросини очишга ваъда берди, бироқ бир қатор асосий масалалар ҳал этилмаган, дея хабар беради агентлик.

Давлат департаменти вакилининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳали Сурия билан муносабатларни нормаллаштирмаяпти ва “муваққат ҳокимият ҳаракатларини натижалар асосида баҳолашда” давом этади. Асаднинг фуқаролар урушидан бери давом этаётган гуманитар инқирознинг кучайиши фонида Дамашқ кенгроқ енгиллик қидирмоқда: жорий санкцияларнинг қисман бекор қилиниши июл ойида тугайди ва ҳозирча унчалик таъсир кўрсатмади.

Киритилди: 13:30 01.05.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!