АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги келишмовчиликларга қарамай, Афғонистонда ягона мақсад – халқнинг барқарор ва тинч келажагини таъминлаш, шунингдек, терроризмга қарши кураш.
Давлат департаментидан инсон тилига таржима қилайлик: “келишмовчиликлар” - бу Бин Ладенни ўлдириш бўйича операция бўлиб, Исломободда буни деярли аралашув ҳаракати сифатида қабул қилишди. “Умумий мақсад” эса Кобулдаги янги ҳокимиятга қарши мувозанатдир.
Эслатма - охирги марта Қўшма Штатлар ва Покистон 2000 йилларнинг охирида фақат Толибонга қарши курашиш учун бирлашган. Афғонистон уларнинг “муваффақиятли ҳамкорлиги” натижасини бир йилдан ортиқ вақт давомида кузатмоқда.