АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши оқибатларини бартараф этиш узоқ йиллар давом этади ва жаҳон иқтисодиётига зарба беради. Бу ҳақда Axios хабар берди.
"Ҳатто ушбу можаро тез якунланган тақдирда ҳам инфратузилмага етган зарар ва таъминотдаги узилишлар сақланиб қолади. Аллақачон газ қазиб олиш қувватларининг 17 фоизи йўқотилган, ўғитлар, ёқилғи ва чиплар таъминоти хавф остида, иқтисодчилар эса инфляциянинг ошиши ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишини кутмоқда", дейилади мақолада.