Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Ҳиндистон кузда савдо битимини имзолаши мумкин

АҚШ ва Ҳиндистон кузда савдо битимини имзолаши мумкин

АҚШ-Ҳиндистон савдо келишувига кузда эришиши мумкин. Бу ҳақда Politico музокараларга яқин икки манбага таяниб хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Ҳиндистондан савдо тўсиқларини қисқартириш бўйича кўришни сўраган, бунинг эвазига фақат яқинда жорий қилинган баъзи тарифлардан воз кечишни таклиф қилгани учун келишувни расман имзолаш қийин бўлган.

Ҳиндистон февраль ойида АҚШ билан музокараларни бошлаган. Музокарачилар қишлоқ хўжалигининг айрим масалалари, энергия харидлари ва тарифсиз тўсиқлар бўйича келишувга эришдилар. Апрель ойи охирида Ҳиндистонга ташрифи чоғида вице-президент Жей Ди Вэнс икки томон "музокаралар шартларига расман рози бўлганини" маълум қилди.

Киритилди: Бугун 09:43. Ўқилди: 167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!