Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ва Ҳиндистон биргаликда учувчисиз ўзи учар қурилмалар яратади

АҚШ ва Ҳиндистон биргаликда учувчисиз ўзи учар қурилмалар яратади

АҚШ мудофаа вазирининг Ҳиндистон – Тинч океани минтақасида хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Эли Ратнернинг баёнот беришича, АҚШ билан Ҳиндистон биргаликда дронлар ишлаб чиқаради, деб ёзмоқда Франс Пресс агентлиги.

Ҳиндистон учиш аппаратларини ишлаб чиқаради ва минтақадаги бошқа мамлакатларга экспорт қилади, дейилади хабарда. Таъкидланишича, Ҳиндистон ўзининг қурол-яроғларини диверсификация қилиш ҳамда мудофаа қобилиятни ошириш ниятида.

"Биз Ҳиндистонни ушбу икки йўналишда ҳам қўллаб-қувватламоқчимиз. Амалий нуқтаи-назардан олиб қараганда, бу бизнинг Ҳиндистонни мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалаларда ушбу мамлакат билан яқин ҳамкорлик қилмоқчи эканимизни билдиради", – дея келтиради Ратнернинг сўзларини агентлик.

Агентликнинг таъкидлашича, Ратнернинг баёнот беришича, Пентагон яқин ва ўрта муддатли истиқболда “йирик қуролларни биргаликда ишлаб чиқариш” масаласида ҳам Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиниши мумкин. Лекин у айнан қандай қурол устида гап кетаётгани ҳақида маълумот бермаган.

Киритилди: 16:15 23.09.2022. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!