Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича вақтинчалик келишувга яқинлашяпти – Reuters

АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича вақтинчалик келишувга яқинлашяпти – Reuters

Қўшма Штатлар ва Теҳрон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича чекланган ва вақтинчалик келишувга эришиш арафасида турибди. Пайшанба куни эълон қилинган маълумотларга кўра, таклиф этилаётган режа кенг қамровли тинчлик шартномаси эмас, балки қисқа муддатли меморандумга асосланган.
Ҳужжат лойиҳаси урушни тугатишни кўзда тутади, аммо ядровий дастур каби энг баҳсли масалаларни очиқ қолдирган.

Келишув уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда:

– Урушни расман якунлаш;

– Ҳўрмуз бўғозидаги инқирозни ҳал қилиш ва кенгроқ келишув бўйича 30 кунлик музокараларни бошлаш.

Ушбу янгилик фонида жаҳон бозорларида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти. Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташиш тикланишига бўлган умид туфайли нефт нархи пасайди, фонд бозорлари эса рекорд даражада кўтарилди.

Покистонлик воситачиларнинг сўзларига кўра, урушни тугатувчи бир саҳифалик меморандум имзоланишга жуда яқин қолди, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 17:09. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!