Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон келишуви Қатарда бўлиши кутилмоқда

АҚШ ва Эрон келишуви Қатарда бўлиши кутилмоқда

АҚШ ва Эрон зарбаларни тўхтатиш ва музокараларга қайтишга келишиб олдилар, бироқ Швейцарияда эмас, Қатарда бўлиши кутилмоқда, деб ёзмоқда ОАВ

Axios, Reuters ва CNN маълумотларига кўра, томонлар сешанба куни Ҳўрмуз бўғози бўйича баҳсни ҳал қилиш учун Қатар пойтахтида учрашишни режалаштирмоқда.

Дастлаб техник музокаралар учрашуви Швейцарияда ўтказилиши ва бўғозга эмас, балки Эрон ядровий дастурига бағишланиши керак эди.

"Биз барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қарор қилдик", — деди Axios нашрига юқори мартабали АҚШ расмийси.

Нашрнинг қайд этишича, манба ҳарбий ҳаракатларни англатиш учун "kinetic activity" ҳарбий терминини ишлатган. АҚШнинг бошқа бир расмийси эса Axios га томонлар ҳарбий ҳаракатларни "ҳозирча" тўхтатиб туришини маълум қилди.

Киритилди: 15:24 29.06.2026. Ўқилди: 1290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар