АҚШ Тинч океанидаги ўқув машғулотлари давомида B-2 бомбардимончи самолётидан учирилган узоқ масофали LRASM ракетасини синовдан ўтказди
Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Глобал зарбалар қўмондонлиги хабар бермоқда.
Машғулотлар давомида самолёт Мариан оролларидан шимолда жойлашган нишон-кемага зарба берган.
B-2 қирувчи LRASM кемаларга қарши ракетасидан фойдаланган бўлиб, бу АҚШ учун "денгиздаги хавф-хатарларга қарши туришда олдинга ташланган муҳим қадам" бўлди, деб таъкидламоқда АҚШ ҳарбийлари.
LRASM ракетаси сезилувчанлиги паст бўлган кемаларга қарши қуроллар синфига киради ва 930 километргача бўлган масофадаги нишонларни уриш қобилиятига эга.