АҚШ ҳукумати 30 сентябргача АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлигининг (USAID) барча хориждаги ваколатхоналарини тугатишни ва унинг дастурлари устидан назоратни бевосита Давлат департаментига топширишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Guardian газетаси ички ҳужжатга таяниб ёзмоқда.
"Давлат котиби Марко Рубио Guardian томонидан қўлга киритилган хатда агентликнинг бутун халқаро ходимларини тугатиб, ташқи ёрдам дастурлари устидан назоратни бевосита Давлат департаментига топширишни буюрган”, — деб ёзади нашр.
Бу жараён дунё бўйлаб USAIDнинг юзлаб ходимларига, жумладан, 100 дан ортиқ мамлакатлардаги дипломатик хизмат ходимлари, пудратчилар ва маҳаллий ходимларга таъсир қилиши кутилмоқда.