Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ украиналик болаларини қидириш дастурини ёпишни кечиктирди, маълумотлар Europol'га топширилади

АҚШ украиналик болаларини қидириш дастурини ёпишни кечиктирди, маълумотлар Europol'га топширилади

Бу ҳақида The Washington Post хабар берди.

Газетанинг хабар беришича, АҚШда Россияга олиб кетилгани тахмин қилинаётган украин болаларини кузатиш бўйича The Conflict Observatory ташаббусини молиялаштириш яна олти ҳафтага узайтирилди. Шу муддат ичида йиғилган маълумотлар Европа Иттифоқининг полиция хизмати Europol'га топширилади.

Лойиҳа доирасида Россия ва унинг назоратидаги Украина ҳудудларида йўқолган деб ҳисобланган бир неча минг украинлик болаларининг шахсий маълумотлари ва жойлашуви ҳақида маълумот тўпланган.

Маълумотларга кўра, ташаббус АҚШ ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) томонидан тежамкорлик дастури доирасида тугатилган. Ушбу департаментни Илон Маск бошқариб келмоқда.

Киритилди: 15:30 28.03.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!