АҚШ Киевга Украинага зарур бўлган асосий қурол ва ўқ-дориларни етказиб бера бошлади.
Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ёрдам пакети турли қурол ва жиҳозларни ўз ичига олади.
Расмийнинг сўзларига кўра, Украинага қуролларнинг айрим турларини етказиб бериш кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Украинага ёрдам учун 61 миллиард доллар ажратишни маъқуллаган эди. АҚШ президенти Жозеф Байден 24 апрель куни ҳарбий ёрдам ҳақидаги қонунни имзолади.