Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди. Шундай қилиб, уларнинг умумий сони 16 тага етади.
Биринчи HIMARS Украинага Россия чизиғи ортидаги ўқ-дорилар омборларига ҳужум қилиш имконини берди, аллақачон бир неча ўнлаб бундай зарбалар бўлган.
Яқинда Украина 300 км гача бўлган снарядларни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум бўлди.
Россия Мудофаа вазирлиги учта бундай комплексни йўқ қилганини айтди, бу маълумот тасдиқланмаган.