Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Украинага ядровий қурол юборадими?

АҚШ Украинага ядровий қурол юборадими?

АҚШ Украинага ядровий қурол бериш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан маълум қилди.

Бу ҳақда гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Биз Украинага самарали ҳимояланиши ва Россияга қарши курашиши учун турли хил оддий қурол-яроғларни юбормоқдамиз, лекин ядровий потенциални эмас, таъкидлади Салливан.

У The New York Times мақоласига шундай изоҳ берди. Газетанинг ёзишича, бир нечта америкалик ва европалик амалдорлар АҚШ президенти Жо Байденнинг Украинага ядро қуролларини юбориши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Гап Украинага “Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин тортиб олинган ядро қуроли”ни қайтариш ҳақида кетмоқда.

Бу мавзу Украина учун мумкин бўлган хавфсизлик кафолатлари муҳокамасида кўтарилган. Манбаларга кўра, бундай қуролларнинг берилиши “бир зумда ва жуда катта тўхтатувчи омил бўларди”.

New York Times келтирган яна бир эҳтимолий вариант “ҳалокатли зарба” учун етарли бўлган “оддий қурол-яроғлар арсеналини” яратишдир. Тhе Times нашри эса Украина ядро қуролини яратишга қодирлигини эълон қилган.

Бунга жавобан Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага амал қилиши, ядровий материаллардан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этишини билдирган.

Киритилди: Бугун 09:55. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!