Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Украинага 250 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ Украинага 250 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Қўшма Штатлар Германиядаги “Рамштейн” авиабазасида Украина мудофаа масалалари бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши чоғида Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини маълум қилди.

Украина президенти Володимир Зеленский бу учрашувда илк бор иштирок этяпти. Қўшма Штатлар номидан йиғилишда Мудофаа вазири Ллойд Остин қатнашяпти.

Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, янги ёрдам пакети, хусусан, RIM-7 Sea Sparrow ҳаво мудофаа ракеталари, Stinger MANPADS учун ракеталар, HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, Javelin ва АТ-4 танкга қарши тизимлари ва ТОW танкга қарши қарши ракеталарни ўз ичига олади. Шунингдек, пакет доирасида Пентагон Киевга Bradley пиёда жанговар машиналари, М113 зирҳли транспорт воситалари, МRAP кучайтирилган миналардан ҳимояланган ғилдиракли зирҳли машиналар, патруль катерлари ҳамда 155 ва 105 мм калибрли артиллерия ўқ-дориларини беради.

Киритилди: 20:52 06.09.2024. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!