Қўшма Штатлар Молия вазири Жанет Йелленнинг сўзларига кўра, Вашингтон G7 давлатлари томонидан Украинага берилиши режалаштирилган 50 миллиард долларлик молиявий ёрдам пакетига 20 миллиард доллар (тахминан 18,5 миллиард евро) ҳисса қўшиши кутилмоқда. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар бермоқда.
Бу Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан тушган даромаддан Украинага 50 миллиард доллар кредит ажратиш бўйича “Катта еттилик” мамлакатлари томонидан июн ойида эришилган келишувга ишора қилади.
Йелленнинг таъкидлашича, АҚШнинг Киевга қўшимча ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори "99% қабул қилинган".
Аввалроқ Европарламент Европа Комиссиясининг Украина билан кредит ҳамкорлик механизмини яратиш бўйича таклифини маъқуллаган эди. Бу эса Киевга Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромаддан фойдаланган ҳолда G7 давлатларидан ажратилувчи 45 миллиард евро миқдоридаги кредитга хизмат кўрсатиш ва тўлаш имконини беради.