Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этади - Володин

АҚШ Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этади - Володин

Украинага оғир қуроллар етказиб берилиши АҚШнинг можарода бевосита иштирок этганидан далолат беради, деди Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин.

“Америкалик инструкторлар, ёлланма аскарлар бор. Киев режимини қутқариш учун оғир қуроллар етказиб беришни бошлади. Буларнинг барчаси Вашингтоннинг жанговар ҳаракатлардаги бевосита иштироки, ўз мустамлакасини йўқотиш қўрқуви ҳақида хабар беради”, — деб ёзди у Telegram саҳифасида.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен аввалроқ АҚШ президенти Украинадаги можаронинг кенгайишига йўл қўймаслик ниятида эканини айтди. Блинкеннинг сўзларига кўра, АҚШ “Россия билан уруш, айниқса учинчи жаҳон уруши”ни истамайди.

Киритилди: 13:05 29.01.2023. Ўқилди: 2057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!