Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Туркманистонга 920 минг доллар моддий ёрдам кўрсатди

A A A
АҚШ Туркманистонга 920 минг доллар моддий ёрдам кўрсатди

Қўшма Штатлар COVID-19 пандемиясидан ҳимояланиши учун Туркманистонга тиббий ёрдам кўринишида 920 минг АҚШ доллари ажратди. Бу ҳақда АҚШнинг Туркманистондаги элчихонаси маълум қилди.

Маблағлар оммавий тест учун лаборатория тизимларини тайёрлаш, тиббиёт муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш, коронавирус назорати ва унга тезкор жавобни кучайтириш, вирус юқтириб олганлар аҳволини яхшилаш, вирус ҳақида сохта маълумот тарқалишига қарши курашиш ҳамда маҳаллий жамоаларнинг ўз вақтида ва аниқ маълумотни оммага етказишда ҳукумат ва шифокорларга ёрдам беришини ташкиллаштириш учун ажратилди.

Элчихона ахборотида таъкидланишича, Туркманистон ҳукумати мамлакатда расман COVID-19 қайд қилинмаганини эълон қилди. Мамлакат раҳбарияти касаллик тарқалишига йўл қўймаслик учун профилактика зарурати борлигини маълум қилди.

Киритилди: 06:47 09.04.2020. Ўқилди: 2863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар