АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг куёви ва собиқ маслаҳатчиси Жаред Кушнер Оқ уйнинг янги маъмуриятига қайтмайди. Бу ҳақдаFinancial Times манбаларга таяниб ёзмоқда .
«Жаред Кушнер янги маъмуриятда Оқ уйга қайтмайди, бироқ Яқин Шарқдаги сиёсат масалалари бўйича маслаҳат бериши мумкин», — дейилади нашрда.
Нашрнинг ёзишича, Кушнер Трампнинг катта маслаҳатчиси сифатида Яқин Шарқ тинчлик режасини яратишда, шунингдек, Исроил ва бир қанча араб давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатган Иброҳим келишувлари бўйича музокараларда муҳим роль ўйнаган.