АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш ҳақидаги ваъдасини бажариши керак. Бу ҳақда республикачи сенатор Линдси Грем Fox News телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди .
Унинг қайд этишича, ҳозир мамлакатда унинг хавфсизлигига таҳдид солаётган миллионлаб ноқонуний мигрантлар бор. "Кечикишнинг ҳар бир куни Америка учун таҳдиддир", деб таъкидлади сенатор.
Унинг сўзларига кўра, Трамп аввало чегарадаги муаммоларни ҳал қилиши керак, чунки акс ҳолда мамлакат миллий хавфсизлиги “даҳшатли туш”га дуч келади.