Бугун 27 ноябрь, 2022 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ тан олди

АҚШ тан олди

AҚШ Конгресси Россияга қарши санкциялар сиёсати муваффақиятсизлигини тан олди. Бу ҳақда “The National Interest” ёзмоқда.

Журнал маълумотларига кўра, Конгрессда “Россия ва унинг тарафдорларига босим ўтказиш: AҚШ санкциялари кўлами ва кейинги қадамларни ўрганиш” мавзусидаги тинглов бўлиб ўтган, унда санкция дастурини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган эди, бироқ конгрессменлар ва Молия вазирлиги вакиллари ва AҚШ Давлат департаменти “Путин барқарор кўринади” деган хулосага келган.

“Санкциялар билан боғлиқ муаммо шундаки, улар қўлланилмаган ёки етарлича эҳтиёткорлик билан қўлланилмаган, АҚШ ва Европадан ташқаридаги жуда кўп давлатлар Москвага қарши санкциялар қўллашдан қочган. Яна бир муаммо шундаки, санкцияларнинг аниқ мақсадлари қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳалигача келишув мавжуд эмас”, дейилган хабарда.

Бундан ташқари, тингловларда Россияга қарши санкциялар сиёсатининг муваффақиятсизлиги сабаблари ҳақидаги асосий масала муҳокама қилинмагани таъкидланмоқда. Республикачи сенатор Митт Ромнининг қайд этишича, на бу жиҳат, на Россияга қарши санкцияларнинг жаҳон бозори учун мумкин бўлган оқибатлари тўғри кўриб чиқилмаган.

“Менимча, биз Конгрессда ва миллий онгимизда санкциялар оқибатлари нимага олиб келиши мумкинлигини аниқроқ баҳолашимиз керак”, деди Ромни.

Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активлари музлатилишини эълон қилди ва Россиядан энергиядан воз кечиш йўлларини ишлаб чиқишга киришди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.

Киритилди: 09:26 01.10.2022. Ўқилди: 11188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!