Қўшма Штатлар Исроил ва Сурия билан икки давлатнинг хавфсизлик бўйича битим тузиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Бу ҳақда Axios портали АҚШ ва Исроилнинг исми ошкор этилмаган расмийларига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, ҳозирда бу каби масалалар бўйича "дастлабки муҳокамалар" давом этмоқда. Исроил ва Сурия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ҳозирча кўриб чиқилмаяпти, дея қайд этади нашр.